05 October 2012
04:28 - Туркия Суриядан аламини олди, ўлганлар бўйича ҳисоб 5 га 34
Туркияга Суриядан келиб тушган артилерия снарядининг портлаши натижасида бир аёл 4 фарзанди билан нобуд бўлгандан кейин, Туркия жавоб беришга мажбур бўлди. Кечаги хабарларимиздан маълумки, Туркия артилерияси Суриянинг ҳарбий объектларини урди.

Натижа бугун маълум бўлди, кутилганидек, маълумотларни арабларнинг Ал-Арабия телеканали Сурия расмийларига асосланиб тарқатди. Хабарга кўра, Суриянинг 34 аскари ўлдирилган.