04 October 2012
21:07 -
Қирғизистонда давлат тўнтариши қилишга ҳаракат моддаси билан жиноий иш очилди
Кеча мухолифатдаги “Ота-Юрт” партиясининг лидери Қамчибек Ташиев, партиянинг парламентадги фракциясининг раҳбари Садир Жапаров Бишкек марказидан қандайдир иккинчи даражали бир масала бўйича норозилик митинг ўткзаётган ўз тарафдорларини гиж-гижлаши натижасижа намойишчилар тарафидан паламентнинг биносини босиб олишга ҳаракат бўлганди. Намойишчилар ва ҳатто Қамчибек Ташиевнинг ўзи парламент биносини ўраб турувчи темир панжарали девор устига чиқишганини кўрсатувчи расмлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди.
Кейин маълум бўлишича, кеча кечгаяқин Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва митингда қатнашган яна бир депутат Талант Мамитов Миллий Хавфсизлик Комитети тарафидан ушланган.
Қирғизистоннинг Бош прокурори Аида Салянова бугун парлментда чиқиш қилиб, кечаги воқеалар бўйича ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга ҳаракат моддаси билан жиноий иш очилган, аммо ҳали ҳеч кимга айб расман эълон қилинмаган. Бу каби моддалар билан иш очилганда, деди Аида Салянова, депутатга қарши айбнома эълон қилиш учун (ушлаш учун ҳам бўлса керак – Ҳаракат) парламентнинг розилиги керак эмас.
“Ота-Юрт” партиясининг тарафдорлари Миллий Хавфсизлик Комитети биноси олдида сони журналистлардан ҳам кам булган одам иштирокида пикет ўтказмоқдалар, Жалолободдда бир неча юз кишилик митинг ўтказдилар, 300 га чқин киши Бишкек-Ўш автотрассани тўсиб, у ерга чодирлар қурмоқдалар.
Кўринишидан, ўзбекларга қарши қарши геноцид сиёсати олиб бораётганларнинг раҳнамоси бўлган бу партиянинг 2 йил аввалги кучи йўқ. Аммо, ҳамма нарса эртага воқеалар қандай давом этишига боғлиқ.