04 October 2012
01:38 -
Сурхандарёда мухолифтчиликка даъво қилаётган бир шахс ушланган, Жиззахда ҳуқуқ ҳимоячиси 15 кунга қамалган
Бугун, 3 октябрда қатор оммавий ахборот воситалари “Эрк” партиясининг Салой Мадамин бошлиқ 53-54-чилар гуруҳи вакили, бойсунлик ҳуқуқ ҳимоячиси Фахриддин Тиллаевнинг ҳибсга олингани ҳақидаги маълумот тарқатди. Партиянинг ўзи йўқ Марказий кенгаши аъзоси экани иддао қилинаётган мухолифатчининг нимада айблангани-ю, ҳозир қаердалиги ҳақида бирор маълумот йўқ.
Аксинча, Жиззах шаҳар ИИБ томонидан ҳибсга олинган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилоти фаоли Ўктам Пардаевнинг ҳибсга олиниши ва унинг тутиб турилиши сабабига ойдинлик киртилди. Ҳуқуқ ҳимоячисининг укаси Ўткирнинг мухбиримизга билдиришича, Ўктам маъмурий тартибда жавобгар қилиниб, 15 суткалик қамоққа ташланган. Унинг одамларни пахта теримига қарши гиж-гижлаётганини миршаблар кўриб қолган эмиш..