03 October 2012
22:31 -
АҚШ зобитлари аҳвол билан танишиш учун Ўзбекистонгаг келди
АҚШнинг мамлакатимиздаги элчихонаси тарқатган маълумотда айтилишича, АҚШ ҳарбий кучларида яқинда тайинланган 17 нафар генерал ва адмираллар АҚШ Миллий мудофаа университетининг беш ҳафталик кучайтирилган “Кейпстоун” дастури доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрди. “Барча генерал ва адмираллар миллий хавфсизлик, ҳарбий стратегия, идоралараро муносабатлар ва асосий иттифоқдош миллатлар каби масалалар бўйича муҳим муаммоларни қамраб олувчи “Кейпстоун” дастурида қатнашиши талаб этилади” дейилади элчихона баёнотида.
“Кейпстоун” дастурининг барча тингловчилари чет элдаги танишув сафарларида иштирок этиб, АҚШ бирлашган қўмондонлиги ҳарбий қўмондонлари, Америка элчилари, элчихона ходимлари ва чет эл ҳукуматларининг сиёсий ва ҳарбий етакчилари билан муносабатга киришади. Таклиф этилган генерал ва адмиралларнинг Ўзбекистон ҳукуматидаги юқори лавозимли мулозимлар, шунингдек, мамлакатдаги етакчи ҳарбий ва тарих институтларидаги мутахассислар билан учрашиши кўзда тутилган.
Элчиликнинг хабарида АҚШлик офицерлар 2-5 октябрь кунлари Ўзбекистонда бўлиши айтилган, демак, улар кечадан бери юртимизда.