30 September 2012
13:19 -
Сенсация: 2002 йили имзоланган Ўзбекистон-АҚШ Стратегик ҳамкорлик Декларацияси тортмадан чиқарилиб, чанги қоқилди
Вашингтонда 2002 йил 12 март куни бу икки мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари Абдулазиз Комилов ва Колин Пауэлл тарафидан имзоланган ҳужжат Ўзбекистон тарафидан хўжа кўрсинга маъқулланганини шундан ҳам тушунса бўлардики, унинг тўла матни ҳеч қачон Ўзбекистонда эълон қилинмаганини қўйиб туринг, унинг имзолангани умумий шаклда хабар қилинган, холос.
Бу Декларациянинг рус тилидаги тўла матнини бир йилдан кейин “Ҳаракат” журнали мухбирлари қўлга киритишган ва журналнинг 2003 йил март-апрель ойлари билан белгиланган 2 (41) сонида эълон қилишган. У билан сайтимизда танишиш мумкин.
Олти бўлимдан иборат бўлган Декларациянинг биринчи бўлимини номи “Сиёсий соҳадаги ҳамкорлик” бўлиб, асосан Ўзбекистонда демократик жараёнларни олға суриш билан боғлиқ бўлган масалаларга бағишланган. Ўзбекистон бу соҳада ҳеч нарса қилмаган ва қилиш ниятида бўлмаган бўлса ҳам, “Бирлик” бундай ҳужжатнинг борлигидан усталик билан фойдаланиб, ўзини қайтадан тиклаб олган ва партияга айланиб, уни рўйхатдан ўтказиш жараёнини сўнги нуқатага олиб бориб қўйганди.
2005 йил май ойидаги қонли воқеалардан кейин Ислом Карим Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотидаги хўжайинлари Москва ва Пекиннинг буйруғи билан бу декларацияни улоқтириб, АҚШ билан ҳамма соҳадаги ҳамкорлигига нуқта қўйган ва “Бирлик” Партиясига қарши босимларини қайтадан бошлаган эди.
Ҳозир яна шароит ўзгарди. АҚШнинг Афғонистондаги муваффақиятсизликлари Россия учун ислом терроризми хавфини орттиришини кеч бўлса ҳам тушуниб етган Владимир Путин Ислом Каримга АҚШга ёрдам бериш буйруғини берди. Ислом Карим истар-истамас Ўзбекистон-АҚШ муносабатларини тиклашга бошлади.
“Бирлик” Партияси бир қатор баёнотларида Ғарбга мурожаат қилиб, Ўзбекистон каби диктаторликларни дунёдан изоляция қилиш ва уларга қарши санкциялар киритишдан кўра, уларни Ғарб структураларига интеграция қилиш фойдалироқ экналигини урғулади.
Ўзбекистоннинг ҳамма ахборот воситалари суст қолар экан, РИА “Новости” агентлигининг феълан Тошкентдаги филиали бўлмиш 12news.uz сайти кеча Тошкентда 2002 йилги Декларациянинг қандай бажарилаётганини муҳокама қилувчи Ўзбекистон-АҚШ учрашувлари бўлганини ҳар доимгидек рус тилида хабар қилди.
Шу йўналишдаги биринчи қадам бўлгани учун бўлса керак, учрашувнинг савияси паст даражада бўлган. Тўғрироғи, АҚШ элчиси Жорж Крол билан Ўзбекистон Президенти қошидаги Стратегик ва Минтақалараро тадқиқотлар институтининг исми айтилмаган вакиллари кўришишган. Улар нимага келишишгани ҳам хабарда айтилмаган.
Яна шу сайтнинг анчагина мужмал бошқа бир хабаридан маълум бўлишича, кеча АҚШ элчихонасида Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирининг ўринбосари Акмал Камолов АҚШ Қуролли кучларининг таъминот ишлари билан шуғулланувчи икки генерали, бир адмирали ва пастроқ даражадаги офицерлари билан учрашиб, АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари эҳтиёжларини қондириш учун Ўзбекистондан бир нарсалар сотиб олиш масалаларини маслаҳатлашган.
АҚШ қўшинларини ички кийимдан тортиб озиқ овқат билангача таъминлашда Ўзбекистон катта ёрдам бериши мумкин, “Бирлик” ҳам бундай ҳамкорликни олқишлаши ўз ўзидан маълум, дейди мухбиримиз.