30 September 2012
00:04 -
Гуржистонда парламент сайловлари индинга, аммо натижалар ҳозироқ маълум
Натижаларни билиш учун Президент Саакашвили раҳбарлик қиладиган Бирлашган Миллий Ҳаракат партияси тарафдорларининг кечаги митинги иштирокчилари сони билан унга мухолифатчилик қилаётган Москванинг қўғирчоғи, супермиллирдер Бидзина Иванишвили тарафдорларининг бугунги митинги қатнашчиларининг сонини солиштириш кифоя.
Саакашвили тарафдорлариниг кечаги митингида 70 минг киши иштирок этибди. Бунинг исботи сифатида митинг ўтказилган стадион 60 минг кишига мўлжаллангани, стадион тўлганидан ташқари, футбол майдонида ҳам сал кам ўн минг кишилик ўриндиқлар ўрнатилани айтилмоқда. Бу митингга оид фоторасмни аввалги хабаримизда кўришингиз мумкин.
Бугун Иванишвили тарафдорларининг митинги бўлди. Расмдан кўриниб турибдики, бу ерда кўп бўлса 20-30 минг одам бор. Демак, Гуржистоннинг йиллик бюджетидан кўпроқ бойликка эга бўлан Иванишвили гуржи халқини тўла сотиб ололмаган, халқ пулга сотилмоқчи эмас.
Душанба куни бўладиган сайловларнинг Тбилиси бўйича натижалари айнан шу икки митинг қатнашчилари сониидаги фарқни ўзида акс эттирса керак.