27 September 2012
07:20 - НАТОнинг Ўзбекистон орқали Афғонистонга ва Афғонистондан юк ташиши ортади, Путиннинг истаги шу
Бу йил ташиш ҳажми 5 миллион тоннага чиқиши “Ўзбекистон темир йўллари” ширкати раҳбари Очилбой Раҳматовга асосланиб хабар қилинди.

Раҳматовга кўра, Ўзбекистонда 230 километр узунликдаги темир йўллар қуриш ҳам давом этмоқда. Улар Ўзбекистонни Покистон, Афғонистон ва Эрон билан боғлайди. 2015 йилга қадар Ўзбекистонда темир йўл инфротузилмасини ривожлантириш учун 4 миллиард доллар сарфланиши кутилмоқда.

Хабарларда айтилмаса ҳам тушуниш мумкинки, темир йўлларни ривожлантириш АҚШ раҳбарлигида амалга оширилаётган “Буюк Ипак Йўли” лойиҳаси доирасида бўлади, 4 млрд ҳам АҚШдан келади.

Қолаверса, НАТОнинг Афғонистонга ва Афғонистондан юк ташиш эҳтиёжидан фойдаланиб қолишни ўйлаётган фақат Ўзбекистон эмас. Россия ва Қозоғистон бундан манфаатдор бўлмаса эди, НАТОнинг юки Ўзбекистонга етиб келолмасди ҳам.

Россига бу ҳам кам. Шу сабабдан, кечаги хабарларимиздан бирида ҳам айтилганидек, Россия НАТОнинг юкларини ўз ҳаво йўллари орқали ташиш ва Ульяновск шаҳрида транзит пункти очиш учун берган рухсатини йил охиригача шартнома билан расмийлаштирмоқчи. Ҳатто юкларни ташиш учун Россия учоқлари ҳам жалб этилиши мумкин. Мана долларнинг кучи!

Шундай экан, Ислом Карим юзини Россиядан АҚШга ўгираётгани ҳақидаги иддаолар кулгидан бошқа нарсага арзимайди. Хўжайини Владимир Путин АҚШга юз ўгираётган экан, Ислом Каримдан бошқача нарса кутиш керакмиди?