25 September 2012
18:28 -
Тўйми, ё аза: Ўзбекистонда Ахборот-Коммуникацион Технологиялар ҳафталиги ўтказилмоқда
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримнинг қизи Гулнорани молиявий иштаҳасини қондириш мақсадида “МТС-Ўзбекистон”ни зўровонлик йўли билан феълан “Ucell”га олиб бериш жанжали бу босқичда тугади. Шундай экан, айнан ўша “Ucell” ҳомийлигида ўтказилгаётган Ахборот-Коммуникацион Технологиялар ҳафталиги албатта тўй бўлиши керак. Табиий, “Ucell”нинг ўзи, унинг “онаси” - активларининг асосий қисми Швеция ҳукуматиники эканлиги айтилаётган TeliaSonera компанияси ва Гулнора Каримова учун.
Лекин, Ҳафталикнинг очилиш маросимида ўтирганларнинг афти-башарасига қараб, буни тўй деб бўладими? Йўқ, улар учун аза.
Ўзбекистонда ахборот-коммуникацион системаларини ривожлантириш учун маъсул бўлган расмдаги ҳукумат одамларининг калласида биттагина савол бор: Ислом аканинг тахтдаги ҳаёти яна бир неча йил давом этса ва Гулнора шу йўлдан кетаверса, бизнинг келажагимиз ҳам қамалгани ҳақида гап-сўзлар юрган собиқ Бош вазир ўринбосари, айни замонда Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг собиқ Бош директори Абдулла Арипов ёки Ўзбекистон махсус хизматлари тарафидан Гулноранинг талаби билан йўқ қилиб юборилгани айтилаётган Беҳзод Аҳмедов каби бўлмайдими?
Табиий бўлади, шунинг учун расмдаги расмийлар учун бу Ҳафталик тўй эмас, азадир.
Дарвоқе, уларнинг бироз кайфиятини кўтариши мумкин бўлган башоратлар ҳам йўқ эмас – бу режимнинг диктаторлик потенциали ҳам битмоқда, у тезда йўқ бўлади.
Хўмрайган башараларни яқиндан кўриш учун эса, расмни курсор билан босинг.