24 September 2012
22:49 -
Белорусияда мухолифат вакиллари парламентга киролмади, ЕХҲТ сайловларни тан олмади, МДҲ мақтади
Кеча бу мамлакат парламенти – Миллий Мажлиснинг қуйи палатасига (Вакиллар палатасига) сайловлар ўтказилди. 110 ўриннинг 106 тасига президент Лукашенконинг тарафдорлари сайланган. 2 ўрин коммунистларга, биттаси Аграр партия вакилига тегибди. Бир ўрин бўйича қайта сайлов ўтказилса керак.
Мухолифатчилардан биронта одами парламентга киролмаган. Қолаверса, мухолифатнинг асосий кучлари – Бирлашган Фуқаролар партиси ва Белорусия Халқ Фронти сайловни бойкот қилишган эди.
Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг кузатувчилари сайловларда рақобат ва демократия руҳи бўлмаганини айтишса, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг кузатувчилари сайловларни “очиқ, демократик ва қонунларга мос равишда” ўтказилган деб баҳоладилар.
МДҲ кирувчи давлатларининг ҳаммаси ЕХҲТнинг ҳам аъзоси эканлигини ҳисобга олсак, бу иккала ташкилот ҳам масхарабозлар саҳнасига айланганини кўрамиз.