23 September 2012
22:04 -
Сурияда ростакам фуқаролар уруши бўлмоқда, Башар Асаднинг охири яқинлашиб қолди
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Башар Асад режимига қарши курашаётган Озод Сурия Армияси ўз қароргоҳини Туркиядан ўз мамлакати ичига олиб кирганди. Бу фактнинг ўзи ўзи ҳам Башар Асад режими қанчалик заифлашиб қолганининг исботи эди.
Бугунги хабарларда айтилишича, ҳукумат-мухолифат жанглари шиддат билан давом этмоқда. Америкаликларнинг CNN телеканали кечаги жангларда 150 киши ҳалоқ бўлганини билдирди. Ҳалок бўлганларнинг қанчаси ҳукумат, қанчаси мухолифат тарафидан эканлиги айтилмайди. Аммо, бу рақамнинг ўзиёқ кўрсатмоқдаги уруш авжига чиққан.
Мухолифат қўшинлари Ғарб, биринчи навбатда, Туркия тарафидан қўллаб-қувватланаётгани ҳисобга олинса, Башар Асад режимининг охири келаётгани шубҳасиз. Тўғри, бошқа араб мамлакатларидан фарқли ўлароқ, Сурия режими анча мустаҳкам эканлиги маълум бўлди. Аммо, Россия ва Эроннинг ёрдамига қарамасдан, бу режим ҳам яқинда қулайди.