20 September 2012
20:04 -
Путин Қирғизистонда: Россия қирғизларга берилган арзимаган қарзлардан воз кечиб, ўз ҳарбий базаларининг муддатини чўздириб олди
Қозоғистондан кейин Қирғизистонга келган Россия Президенти Владимир Путин Алмазбек Атамбеав билан яккама-якка учрашди. Икки президент иштирокида бир қатор икки-тарафлама ҳужжатлар имзоланди.
Уларнинг қуйидаги учтаси муҳимдир:
- Россия Қирғизистоннинг $189 млн қарзи ва унинг фоизларидан ҳозироқ воз кечди, $300 млн қарздан 2016 йилнинг март ойидан бошаб қадамма-қадам воз кечилади.
- Русларнинг Қирғизистондаги ҳарбий базалари аввал белгиланган муддат тугугунча бу ерда қолаверади, 5 йилдан кейин 15 йиллик янги шартномалар имзоланади, улар яна 5 йилга узатилиши ҳам мумкин.
- Россия ва Қирғизистон Юқори-норин ва Қамбараота ГЭСларни биргаликда қурадилар. Қурилиш ишлари Россия тарафидан молиялаштирилади.
Булардан ташқари, Чингиз Айтматовнинг юбилейини биргаликда ўтказиш каби бир қатор масалалар бўйича ҳужжатлар имзоланган.
Ҳамма қирғиз ахборот воситалари Алмазбек Атамбаевнинг учрашув пайтида “Бизнинг алоҳида келажагимиз йўқ, келажагимиз – Россия билан стратегик бирликда” деб айтган сўзларини ёзишмоқда.
Владимир Путин Қамбараота ГЭСнинг қурилишига Ўзбекистоннинг қарши эканлигини назарда тутиб бўлса керак, бу ГЭСнинг қурилиши қачон бошланишини ҳеч ким айтолмайди, аммо бу хусусда ҳамма билан келишиб олиш керак, деган маънодаги Ўзбекистонни алдашга қаратилган дипломатик сўзлар айтибди.
Россия-Қирғизистон музокаралари давомида қирғиз фашизми тарафидан ўзбекларга нисбатан олиб борилаётган геноцид сиёсати умуман тилга олинмаган.
Ўзбекистон режимбошиси Ислом Карим курсисида қолишдан бошқа нарсани ўйламас экан, биз билан ҳеч ким ҳисоблашмай қўйгани, мамлактимизнинг Марказий Осиёдаги роли секин-аста йўққа айланиб бораётгани кўриниб турибди.