20 September 2012
18:34 -
Ўзбекистонда хабарчиликнинг аҳволи: Ислом Карим Кореяда нима қилмоқда?

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида 4 соатлик фарқ борлигини ҳисобга олсак, Ислом Карим бугунги учрашувларини тамомлаб, шуши ейишга ўтирган бўлса ҳам керак. Ёки якка ўзи ёки у мамлакатнинг расмийлари билан.
Аммо, ҳалигача Ўзбекистоннинг расмий ахборот воситалари мамлакат президентининг ташрифи қандай кетаётгани ҳақида хабар тарқатганлари йўқ. 21 асрда, Интернет асрида, хабарчилик бундай аҳволда бўлишини тасаввур қилиш қийин. Аммо, Ўзбекистонда аҳвол шундай.
Бу ердаги расм икки мамлакат президентнинг Тошкентдаги учрашуви пайтида олинган.