19 September 2012
23:12 -
“Ўзкабель” ширкати раҳбари ҳибсга олинди
Бу ҳақда қатор оммавий ахборот воситалари хабар қилган. Мирҳаёт Ҳакимов аталмиш бу шахс 37 ёшда эди. Марказий Осиёдаги энг йирик корхоналардан бирга қинғир йўллар билан келган ва Ўзбекистон жамоатчилигига язшигина маълум бўлган бу корчалон қатор коррупциявий жиноятларда айбланмоқда. Мамлакатдан қочиб, Россия фуқаролигини қабул қилган авторитет Ғафур Раҳимовнинг издошларидан бири бўлган бу шахснинг ўрнини вақтинчалик Фарруҳ Умаров исмли шахс эгаллабди.
“Ўзкабель” ширкати акцияларининг қарийб ярими Хитойнинг Gulf Cable Trading ширкатига, 34,55 фоизи Adel al Hussan General Trading (БАА) компаниясига тегишлидир. Активларнинг қолган қисми меҳнат жамоасидаги турли исми-шарифларга расман бириктирилган бўлса, улар аслида Мирҳаёт Ҳакимов ва Ғафур Раҳимовга тегишли эканлигини ҳамма билади.
Совет замонидаёқ “Кабельний завод” номи билан машҳур бўлган бу корхонанининг бошига ҳам “Ўздунробита”нинг куни келмаяптими? Бир маҳаллар Гулнора Каримова Ғафур Раҳимов билан оғиз ўпишиб юрганини ҳам унутмаслик керак.