18 September 2012
15:09 - Оғиз очиладиган янгилик: Илмий ходимларнl
Давлат бюджети ҳисобига яшайдиган илмий-текшириш муассасаларининг илмий ходимларининг иш ҳақини 2,5 бараварга ошириш ҳақидаги қарор Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Фанни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Комитети, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги тарафидан биргаликда қабул қилинган.

Масалан, профессорлик унвонига эга бўлган институт директорининг ойлиги 416030 сўмдан 1118449 сўмга, фан кандидати унвонига эга бўлган кичик илмий ходимнинг ойлиги 293266 сўмдан 788412 сўмга чиқади.

Солиштириш учун айтиш керакки, Совет замонида профессор унвонига эга бўлган институт директорининг ойлиги 600 рубль, яъни ўша пайтдаги расмий курс бўйича тахминан 900 АҚШ доллари эди. Ҳозир айнан шундай лавозимдаги одамнинг ойлиги расмий курс бўйича тахминан 560 долларга чиқади, шу кунгача тахминан 200 доллар эди.

Табиий, ойликнинг ортиши ҳайрон қоладиган даражада катта. Шундай бўлса ҳам, ортган ойликлар - мустамлака бўлган ҳолимиздаги ойликдан тахминан 1,5 баравар кам.