16 September 2012
23:21 - Абдураҳим Пўлат: Халқ Ҳаракатининг ҳаваскорлар тўгарагидан фарқи ҳақида
Қайта қуриш йиллари Ўзбекистонда миллий-демократик ташкилотларнинг туғилишидан бошлаб, уларнинг бу кунлардаги фаолиятгача бўлган тарихни ўрганиш мақсадида АҚШ Университетларидан бирида илмий иш олиб бораётган бир тадқиқотчи менга телефон қилиб, 10-15 кун ичида 20 соатча суҳбатлашди. Унинг исмини айтмаяпман, аммо вақти келади, у ҳаммага маълум бўлади. Чунки, у шу мавзуда жиддий китоб ёзиш ниятида.

У “Бирлик”нинг тузилиши, парчаланиши, мустақилликдан кейин Ўзбекистонда тикланиб олган диктатура мустақиллик учун курашган ташкилотларнининг расмий фаолиятини тўхтатишга эришгани, шундай бўлса ҳам, бугунги оғир шартлар остида курашимиз давом этаётгани ҳақидда анчагина, аммо, узуқ-юлуқ маълумотларга эга экан. Ҳозирги босқичдаги мақсади – ўша маълумотларни тўлатиш, уларни систематиклаштириш.

Мен униг ҳамма саволларига жавоб бердим. У ёки бу воқеа ҳақида гапираётганимда “бу нарса текшириб кўрса бўладиган факт, буниси эса, менинг фикрим” дея, урғулаб турдим. Орада ҳазиллашиб ҳам қўйдим: “Аниқ фактлар, асосли аргументлар ва мантиқли анализлар билан, масалан, мени мухолифатнинг энг ёмон одами деб кўрсатсангиз ҳам хафа бўлмайман, аксинча, принципиал камчиликларимни кўрсатсангиз миннатдор бўламан. Аммо, баъзи псевдо-тадқиқотчилар каби, кўча-кўйда юрган гаплар асосида хулосалар чиқарсангиз, шок терапияси усуллари билан шарманда қиламан.”

Табиий, Қирғизистон қирғизлари Ўзбекни Ўзбек бўлгани учун тириклайин ёққанда жим туриб, миллат сифатини ҳам йўқотиб бўлган ўзбекларни қайтадан миллат қилиш, ичимиздан чиққан хоин-ҳаромийларни шок терапияси усуллари йўқ қилиш йўлида қилган ва қилаётган ишларимизни ҳам гапириб бердим.

Ҳозир ўша тадқиқотчининг ўзим учун ҳам кутилмаган бир саволи ҳақида гапирмоқчиман. Савол шундай эди: “1989 йили тамомийла ҳукуматнинг қўлида бўлган оммавий ахборат воситаларидан фойдаланиш имконингиз бўлмаган, қўлбола шаклда бор-йўғи бир неча юз дона чиқариладиган “Бирлик” хабарномаси оператив информация тарқатиш воситаси бўлолмаган. Ундай бўлса, қандай қилиб митингларга чақириқ қилардинглар, митингларга келган ўн минглаб одам митингларнинг вақти ва ерини қаердан биларди?”

Бу кутилмаган саволга ҳам ўйлаб ўтирмасдан жавоб бердим ва шубҳасиз, тўғри жавоб бердим.

- Билмайман, - дедим мен. - Аммо, ўйлайманки, 1989 йилнинг 11 ноябрида “Бирлик”нинг Ташаббус гуруҳи тузилгандан кейинги бир неча ой ичида биз Халқ Ҳаракатини тузиб бўлгандик. Яъни бу фақат Халқнинг ҳаракатигина эмас, Халқ Ҳаракати эди. Сўнги жумлани ҳамма дарҳол тўғри тушунолади, деб ўйламайман. Аммо, ўйлашга тушунишга ҳаракат қилинг – “Бирлик” фақатгина Халқнинг ҳаракати эмас, Халқ Ҳаракати эди. У халқнинг ўзи эди. Митинг ўтказиш қароримиз бир неча куни ичида тарқалиб, ҳаммага етиб борарди. Тўғри, ҳали қўрқоқлиқ руҳи кучли эди халқимизда, аммо, у тезда йўқ бўлиши ва бир неча ойдан кейин митингларимизга миллионлаб одам чиқишини аниқ билар ва ишонар эдим.

Аммо, буни КГБ ҳам биларди. Айнан миллионлаб одамлар “Бирлик” раҳбарлигида майдонларга чиқиб, коммунистик режимни йиқитишининг олдини олиш мақсадида, Совет КГБси Ўзбекистон раҳбарлигига ўз одами Ислом Каримни олиб келди ва у табиати билан сотқинликка мойил бўлган Салой Мадамин каби ёзувчилар “Бирлик” раҳабарияти ичида кўплигидан фойдаланиб, Халқ Ҳаракатини парчалаб ташлашга эришди. “Митинг қилиш – кўча чангитиш” деб миллий ҳаракатни парчалганлар Ўзбек миллатининг ҳозирги аҳволга тушишига, қирғиз фашистлари Ўзбекни тириклайин ёқишгача етиб боришига - мавжуд режим раҳбарлари каби жавобгарлардир.

Бундайларга нисбатан олий жазо тикланиши керак. Акс ҳолда, Ўзбек қайтадан миллат бўлолмайди.

Вақти келиб қолгани учун айтмоқчиман, яна ўша хоин Салой Мадамин раҳбарлигида тузилганлиги иддао этилаётган Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ёки сиёсий хунаса Баҳодир Чори раҳбарлигида тузилганлиги иддао этилаётган “Бирдамлик” ҳаракати ҳеч қандай Халқ Ҳаракати эмас, 5-10 та аҳмоқни бирлаштирувчи тўгарак, холос. Бу сотқин-хунасалар сиёсат нималигини ҳам тушунмаслиги туфайли, уларнинг тўгарагини сиёсий тўгарак деб ҳам бўлмайди, бу - хоин-хунасаларнинг ҳавоскорлар тўгарагидир.