16 September 2012
12:11 - Россия мухолифати Путин олдида тиз чўкмаk
“Милионлар марши” деб олган Россия мухолифатчиларининг, тўғрироғи, Президент Путин ва у яратган система мухолифатчиларининг кечаги намойишини ғалаба деб баҳолаш мумкин.

Чунки, Владимир Путин намойишларга чиқадиганларни қўрқитиб қўйиш учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилди. Аввалги намойишларда иштирок этган ўнларча одам устидан жиноий иш қўзғотилди, баъзилари дарҳол ҳибсга олинди, ниҳоят, 15 сентябрга белгиланган намойишдан бир кун аввал “Адолатли Россия” партиясидан Давлат Думасига сайланган ва ҳамма аввалги намойишларда қатнашиб келган депутат Геннадий Гудков уйдирма айб билан Думадан чиқариб ташланди.

Ҳеч шубҳа йўқки, Путин бундай зарбадан кейин мухолифатнинг “Миллионлар Марши” номигагина ўтказиладиган митингчага айланади, деб ўйлади. Аммо, бундай бўлмади.

Намойиш ташкилотчилари Москванинг Сахаров проспектига 100 минг одам тўпланганини айтишса, Москва шаҳар полицияси расмийлари 14 минг одам ҳақида гапиришмоқда. Мустақил журналистларнинг фикрича, намойишга бир неча ўн минг одам чиққан, бу аввалги намойишларга нисабатан камроқ.

Лекин, Путин режимининг бутун саъй-ҳаракатларига қарамасдан шунча одам қўрқмасдан майдонларни тўлдиргани, мухолифатнинг ҳамма қанотларининг лидерлар намойишга чиққани ҳам катта ғалабадир. Россиянинг элликка яқин шаҳрида кам одам иштирокида бўлса ҳам, норозилик маршлари ўтказилгани ҳам муҳим.

Москвадаги митингдан кейин шаҳар полицияси турли баҳоналар билан 23 кишини миршабхонага ушлаб кетди. Бироқ, уларни бир неча соат ушлаб туриб, ҳатто протокол ҳам тузмасдан қўйиб юборишди.

Ўтирган курсисиси силкиниб қолганидан саросимага тушган Владимир Путин ва унинг командаси нима қилишини ҳам билолмай қолгани кўриниб турибди. У кеча шарманда бўлди.

Россия пойтахтидаги воқеа ўтган йили 10 июнда, яъни Қорғизистонда ўзбекларнинг қирғин қилинганининг бир йиллиги куни, Васила Иноят раҳбарлигида бир гуруҳ бирликчи ва эзгуликчилар Ислом Карим режимининг бутун таҳдидларига ва 30 миллионлик ўзбек халқининг оғзини ҳам очишга журъат этолмаётганига қарамасдан Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонаси олдида “Ўзбекларга қарши геноцид тўхтатилсин!” шиори остида ўтказган пикетларини эслатади. Ўшанда ҳам пикетчиларни миршабхонага ушлаб кетиб, бир неча соат ушлаб туришган ва кейин қўйиб юборишган эди.


Ислом Карим режимининг хизматкорларини ҳам тушуниш мумкин. Ўзбек Ўзбекни ҳимоя қилиб ўз юртида тинч намойиш ўтказсаю, ўзбекнинг ифлослари тарафидан қамалса, вақти келиб Ўзбекни қамаганлар дорга осилиши аниқ эди. Режим лайчаларини буни тушунишга олиб борилганинг ўзи Ўзбекнинг биринчи ғалабасидир.