15 September 2012
06:25 - Ҳафтанинг сўнги икки иш куни яхшигина юксалган Dow Jones индекси 2008 йил инқирозидан кейинги яна бир рекордни урди
Ўтган куни Dow Jones 206 поғанага юксалгани, бунинг сабаби АҚШда Марказий Банк ролини ўйнайдиган Федерал Резерв ипотекали қарзларни сотиб олиш учун 40 млрд доллар ажратгани эканлигини хабар қилган эдик. Аввалги даражада бўлмаса-да, кеча ҳам ўсиш давом этди. 54 поғанага юксалган Dow Jones индекси энди 13593 га тенг. Бу рақам 2008 йилда бошланган инқироздан кейин ўрнатилган рекорддир.

Dow Jones ортиб бориб, иқтисод барқарорликка эришиши - Барак Обама маъмуриятининг ноябрь ойида бўладиган президент сайловидан олдин демократларнинг обрўсини ошириш учун қилинаётган вақтинчалик ютуқдир, деяётган республикачилар ҳам АҚШда йўқ эмас. Аммо, Dow Jones индекси сўнги ойларда мунтазам ортиб бораёгани кўрсатмоқдаки, АҚШ иқтисодий кризисдан бутунлай чиқиб олиш остонасига келиб бўлди.