15 September 2012
01:30 - Бемазалик: Ташқи ишлар вазирлигида кеча бор-йўғи 2 элчини қабул қилишибди
Вазирликнинг “Жаҳон” агентлиги кеча Франция ва Омон Султонатининг элчилари қабул қилинганини билдирган. Баҳор ойларида вазирларни дасталаб қабул қилишарди. Энди аҳвол ўзгарганга ўхшайди.

Омоннинг элчиси Мухаммад бин Саид бин Мухаммад ал-Лаватий вазирликда ишонч ёрлиқларини топшириш учун келган экан, кўринишидан, баҳонада икки мамлакат ўртасидаги алоқалар хусусида фикр алмашибди. Франция элчиси Франсуа Готье эса, бир неча қаторлик хабарга кўра, икки томонлама алоқалардан ташқари актуал минтақавий ва халқаро мавзуларни ҳам тилга олибди. Тахмин қилиш қийин эмаски, гап асосан Афғонистон ҳақида борган.

Хабарларда элчиларни кимлар қабул қилгани ҳам айтилмайди. Бу ҳам тушунарли, чунки, Ўзбекистонда Ислом Каримдан бошқа одамнинг номини тилга олиш тақиқланан. Вазирликнинг мулозимларини қўйиб туринг, бечора Бош вазирнинг номини ҳам хабарларда айтиш мумкин эмас.