13 September 2012
23:43 -
Денгизга чиқиши бўлмаган давлатларнинг Остонадаги йиғилишида Ўзбекистон йўқ бўлса керак

Қозоқларнинг расмий хабарларида қайси давлатларнинг вакиллари ва қайси даражадаги вакиллари учрашувда қатнашаётгани айтилмайди. Қолаверса, Қозоғистоннинг ўзи Каспий денгизига чиқишини ҳисобга олсак, “денгизга чиқиши бўлмаган давлатлар” дейилганда, очиқ денгизга чиқиши бўлмаганлар назарда тутилган бўлса керак.
Ўзбекистоннинг вакили бу йиғилишда бор-йўқлиги ҳам хабарларда айтилмаган. Аммо, тахмин қилиш қийин эмаски, йўқ бўлса керак. Бунинг икки сабаби бўлиши мумкин. Биринчидан, Ўзбекистон аслида катта кўл бўлган, аммо, қуриб бораётган Орол денгизига чиқади. Иккинчидан, мавжуд режимнинг маддоҳ шоири Абдулла Ориф бир вақтлар “Ислом ака, биз учун ўзингиз денгизсиз” деб шеър ёзган эди. Демак, иккита денгизга чиқиши бўлган Ўзбекистон Остонадаги йиғилишга ўз вакилини юбормаган бўлса, бунинг мантиғи бор.