10 September 2012
01:10 - Ўзбекистондан вилоят ҳокими ўз истаги билан ишдан кетганига ишонадиган аҳмоқ борми?
2011 йил март ойидан бери Бухоро шаҳри ҳокими бўлган Ҳайит Комилов ўз хоҳишига кўра лавозимидан бўшатилди, деб хабар тарқатибди 12.uz cайти ҳукуматнинг бошқа қўғирчоғи gazeta.uz cайтига асосланиб.

Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Валижон Ўринов Бухоро шаҳрига янги ҳокими этиб тайинланибди. У шу кунга қадар “Навоийавтойул” ширкатининг йўл эксплуатацияси ҳудудий директори лавозимида ишлаб келган экан.

Ҳайит Комилов 2012 йил июнь ойи бошида иқтисодий жиноятларда айбланиб ҳибсга олингани ҳисобга олинса, унинг ўз хоҳиши бўйича ишдан кетганини гапириш кулгилидир.

Бундан ҳаим қизиғи, одатда ҳоким тайинлаш мажлисларида Президент Ислом Карим ёки Бош вазир Шавкат Мирзиё иштирок этарди. Бу сафар улар йўқ. Ҳа, бу жуда ҳам қизиқ.