07 September 2012
07:33 -
Ислом Карим Остонага жўнаб кетди ва Остонга етиб келди, аҳвол аянчли

Қозоқларнинг расмий хабари ҳам қисқалиги билан ўзимизникидан қолишмайди. У ерда битта қўшимча бор. 2011 йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми 1,95 млрд доллар бўлган бўлса, бу йилнинг биринчи ярмида 925 млн доллар бўлибди. Хабарда айтилмаса ҳам кўриниб турибдики, бу йил савдо ҳажми пасайган.
Қолаверса, Марказий Осиёнинг икки буюк давлати ўртасидаги савдо ҳажми 2 млрд долларга ҳам етмагани икки давлат орасидаги муносабатларнинг ачинарли аҳволда эканлигининг кўрсатгичидир.
Ислом Карим ўзини сунъий равишда кулдириши ҳам шу кўрсатгич таъсирида бўлмадимикан? Кеча кечқурун Остонага келган Ислом Карим бугун эрталаб Тошкентга жўнаб қолмасмикан?