07 September 2012
06:06 -
Обама президентликка номзод бўлди, Dow Jones осмо
Кеча Демократик Партиянинг қурултойи жорийдаги Президент Барак Обамани янги муддат учун президентликка номзод қилиб кўрсатди. Бошқа ҳеч ким номзод бўлиш истагини ҳам билдирмагани сабабли, Обама номзод бўлиши аввалдан маълум эди.
Шундай экан, айнан кеча Нью-Йорк фондлар бозорининг асосий кўрсатгичи Dow Jones осмонга сакрагани тасодифми?
Reuters агентлигининг экспертлари Dow Jones индексининг юксалишини Барак Обаманинг номзод бўлиши билан боғламасдан, Европадаги молиявий барқарорлик ҳақида навбатдаги гапларни айтмоқдалар. Ваҳоланки, сўнги ҳафталарда Европада барқарорлик юзага келганини ҳамма гапираётган бўлса ҳам, Dow Jones аста-секин тушиб бораётган эди.
Барака Обаманинг нафақат номзод бўлиши, у қайтадан президент сайланишига шубҳа қиладиган одам кам. Шундай бўлса ҳам, яъни унинг кутилгандек номзод бўлгани ҳам, Нью-Йорк фондлар бозори учун АҚШда сиёсий муҳит ўзгармаслиги ҳақидаги сигнал бўлганга ўхшайди. Айнан шу сигнал туфайли Dow Jones кеча юқорига сакради.
Хуллас, кеча Dow Jones индекси 245 поғанага юксалди, энди у 13292 га тенг. Бу рақам 2012 йилнинг 1 май кунидаги рекордга яқинлашиб қолди. Рекорд 13338 эди.