04 September 2012
15:34 - "Бирлик" фаоли Қобилжон Диёров узоқ муддатли қамоқдан озод этилди

Бу ҳақда "Бирлик" Партияси раисининг ўринбосари, партиянинг Самарқанд ташкилоти раҳбари Холиқназар Ғаниев хабар берди.

Қобилжон Диёров Тошкентдаги 1999 йил февраль портлашлари мунносабати билан ўша кунлари Киев шаҳрида маҳаллий органлар тарафиданқўлга олиниб, Ўзбекистонга бериб юборилган ва Тошкент вилоят суди томонидан мамлакат ЖКнинг 158, 159, 179, 216, 242-моддалари билан айбланиб, мол-мулкини мусодара қилиш шарти билан 12 йилга озодликдан маҳрум этилганди. У «Бирлик» Халқ Ҳаракати Самарқанд вилоят бўлими раисининг ўринбосари бўлган.

11.08.2012 куни Қобилжон Диёров қамоқдан озод этилди ва ўша куни ўз уйига, оиласи бағрига қайтиб келди, биз бир гуруҳ мухолифат фаоллари кеча унинг уйига бориб зиёрат қилдик, сафдошимизни узоқ муддатли айрилиқдан кейин соғ-саломат кўриб хурсанд бўлдик, дейди Холиқназар Ғаниев.