02 September 2012
22:17 -
“Ҳаракат”: Ғулом Фатхиддиннинг “Эркин юрт”га ишонмаслиги ҳақида
Кеча “Ҳаракат” агентлигининг хатқутисига Ғулом Фатхиддин исмли кишидан “Кўринмас одамнинг ёлғонлари ёхуд пинхоний кирдикорлари…” номли бир мактуб келди. Мактуб муаллифининг исми остида “2012 йил 26 июль, Фарғона” деб ёзиб қўйилганидан ва унинг моҳиятидан тушунса бўладики, мактуб аллақачон “Эркин юрт” номли қандайдир веб-сайтига юборилган, аммо у сайт тарафидан эълон қилинмаган. Шу сабабли бўлса керак, Ғулом Фатхиддин ўз мактубини “ҳотамтойлик” қилиб бизга юборибди.
Минг афсуски, биз ҳам бу мактубни эълон қилиш ниятида эмасмиз. Аммо, бир масалада муаллифга ёрдам бериш учунгина бу хабарни тарқатмоқдамиз.
Ғулом Фатхиддин “Эркин юрт” сайтида ўз номидан чиқарилган “Ғаффор Хотамовнинг «Одил Ёқубов ва ажойиботлар» қиссасининг 1-20 бобларига тақриз” номли мақолага алоқаси йўқлигини, ўз номидан «ижод» қилаётган бу кўринмас одам ким эканлигидан ҳайронлигини билдирибди.
Бундан ҳолда, “Эркин юрт” Ғулом Фатхиддиннинг мақоласини эълон қилиши ёки, энг камида, бу масалага изоҳ бериши керак эди. Биз шу масалага очиқлик киритиш истагидамиз, холос.
Шуни ҳам айтиш керакки, Ғулом Фатхиддин ўз исмининг ишлатилишига раддия бериш билан чекланмасдан, Ўзбекистондаги Ўзбек душманлари режимини олқишлаш билан овора бўлган. Режимнинг гўзалигини 50-60 йилдан бери Туркияда яшаб ижод қилаётган ўзбек ёзувчиси Собир Сайхоннинг сўзлари билан исботлашга ҳаракат қилган.
Аммо, ҳозир кўпчилик билмайдиган факт шундан иборатки, Собир Сайхон СССР замонида КГБнинг “Ватан” жамияти билан ҳамкорлик қилиб келган ягона ўзбекдир. Яъни, КГБнинг агенти, ҳозир МХХга ишлаётгани ҳам шубҳасиз.
Дарвоқе, Собир Сайхоннинг ўғли Жевдад ўз отасининг ишини давом эттирмоқда. Ҳозир у ўз атрофида ўзи каби бир гуруҳ ўзбек ифлосларини тўплаб олган ва улар “Америка Овози” радиосида, имконлари доирасида, Ўзбекистон режимига маддоҳлик қилиш билан шуғулланишади, тўғрироғи, бу режимга хизмат қилишади.