30 August 2012
03:40 -
Самарқанддa дapд ycтига чипқoн

Мол гўштига параллел равишда қўй ва парранда (товуқ) гўшти ҳам 3-4 минг сўм атрофида, ўзимизда ишлаб чиқариладиган ўсимлик (пахта) ёғи 1000-1200 сўм атрофида, хўжалик совуни эса 800 сўмга қимматлади.
Мамлакатда ғалла ўрим-йиғими мавсуми тугаб бораётган, ҳукумат радио, телевидение, ёзма матбуот орқали республикада етти миллион тонна ғалла етиштирилгани тўғрисида жар солаётган кунларда (июл ойи) Қозоғистон тамғаси босилган аммо ўзимизда – Тошкент, Сирдарё вилоятларида - ишлаб чиқарилган уннинг бир халтаси Самарқанд шаҳри дўконларида, навига қараб, 20-30 минг сўм атрофида қимматлади.
Айтиш жоизки, ун нархининг бундай кескин кўтарилиб кетиши иқтисодий ночор аҳволда – фақат нон билан кун кўраётган халқимиз учун дард устига чипқон бўлди.
Эгамқул Худойберди,
Самарқанд,
2012 йил 28-август