06 August 2012
01:45 -
Гуржистонда парламент сайловлари: 41 партия иштирок этмоқчи, 19 тасининг номзодлари рўйхатга олинди

Халқаро ва маҳаллий ташкилотлар тарафидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, Президент Михаил Саакашвилининг Бирлашган Миллий Ҳаракат Партиясига овоз беришга тайёр бўлганлар тахминан 35 фоизни ташкил қилади. Бошқа партиялар ундан анча орқада. Ҳали қарор бермаганларнинг фоизи 30 атрофида. Экспертларнинг фикрича, уларнинг камида ярми Саакашвилининг партиясига овоз беради ва бу партия яна парламентда биринчи бўлади.
Михаил Саакашвилининг иккинчи президентлик муддати 2013 йилда тугайди. Конституция бўйича унинг учинчи муддатга сайланиш ҳаққи йўқ.