05 August 2012
17:21 -
ЎИҲ: Тоҳир Йўлдош ва Жума Намангонийдан Усмон Ғозийгача

Узоқ вақт ўтмайди, Усмон Ғозий ҳам ўлдирилади, Ҳаракатнинг ўзи ҳам секин-аста йўқ бўлади. Сабаблари ҳам аниқ. Улар иккита.
Биринчиси - унинг лидерлари ичида замонавий тенденциялар ва Оллоҳ яратган дунёни биладиган, Қуръонни тўғри тушунадиган одамлар йўқлиги. Улар 5 маҳал намоз ўқисак, шуни ўзи етарли деб ўйлайдиган содда мусулмонлардир. Ваҳоланки, Оллоҳ дунёни Қуръондан олдин яратган, Қуръонни тўғри тушуниш учун авваламбор дунёни ўрганиш керак.
Иккинчиси – 1996 йили Тоҳир Йўлдош Истанублда Абдураҳим Пўлат билан учрашиб, “Бирлик” билан ҳамкорлик ва Абдураҳим Пўлатнинг ўзига президентлик таклиф қилиб, ўша заҳоти рад жавоби олгани ва 53-54 лақабли Салой Мадамин раҳбарлигидаги “Эрк” партиясининг ҳаромийлар қаноти билан ҳамкорлигидир. Қозонга яқин юрсанг қораси юқади деганлардек, бу ҳаракатчиларга ҳам ҳаромлик юқмадими. Ҳар ҳолда шундайга ўхшайди.