05 August 2012
14:13 -
Танишинг, Ўзбекистон – Олимпиада ўйинларида 5 олтин медаль олган Қозоғистоннинг жанубидаги мамлакатдир
Ўтган йили халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларнинг талаби билан Гулнора Карим Нью-Йоркда ўтказилган қандайдир модалар кўргазмасида иштирок эттирилмаганидан кейин, Вашингтон Таймс газетаси Ўзбекистондаги аҳволга бағишланган 1 саҳифали катта мақола эълон қилган эди. Кўпчилик америкаликлар Ўзбекистондек давлат борлигини ва унинг қаерда жойлашганини ҳам билмасликларини ҳисобга олиб бўлса керак, мақола Ўзбекистонни танитиш билан қуйидагича бошланарди: Ўзбекистон - Қозоғистоннинг жанубидаги бир мамлакатдир.
Демак, Вашингтон Таймс мухбирига кўра, Қозоғистонни ва у қаерда жойлашганини ҳамма билади.
Ўтган йилни билмаймизку, лекин, ҳозир Қозоғистонни ростдан ҳам ҳамма билади. Лондонда ўтказилаётгани XXX Олимпиада ўйинларида 5 олтин медали олгани учун билади. Олтин медаллари сони билан АҚШ, Хитой, Буюкбритания, Жанубий Корея ва Франциядан кейин 6-8 ўринларни олган мамлакатлардан бири сифатида билади.
Ҳа, Ўзбекистон эса, Нурсултон Назарбой дунёга танитган Қозоғистоннинг жанубидаги бир мамлакат. Асосий вазифаси - Ислом Карим раҳбарлигида Қозоғистонга мардикорлар етиштириб бериш.