03 August 2012
06:30 - “Бирлик” халқ ҳаракати Тошкент шаҳар Куйбишев (ҳозирги Мирзо Улуғбек) тумани ташкилотининг собиқ раиси, “Эрк” партияси Тошкент шаҳар ташкилотининг собиқ раиси, Ўзбекистон Республика партиясининг собиқ
Бирон ишга қўл уришдан аввал инсоният тарихидаги воқеалар ўрганиб чиқилса ва керакли хулосалар қилинсагина, қўл урилаётган ишининг унумли бўлишини кутиш мумкин.

Сиз бизга ҳам етиб келган мурожатнома тарқатиб, ҳаммани 13 ёки 14 август куни Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси олдида норозилик пикетига чиқишга чақирибсиз.

Шу муносабат билан тарихдаги қуйидаги воқеаларни эслаш фойдали бўлади.

1917 йилдаги коммунистик инқилобдан кейин чет элга чиқиб кетишга мажбур бўлган миллионлаб руслар сал кам 70 йил юрт ташқарисида минглаб пикет ва митинг каби норозилик тадбирлари ўтказдилар. Уларнинг баъзи бирларига юз минглаб одам қатнашган. Коммунистик диктатура бунга ҳеч қандай эътибор ҳам берган эмас. Аммо мамлакат ичида бир одам режимга қарши чиқса ҳам, Кремлдагилар титраб қолишарди.

1959 йили Кубадаги коммунистик инқилобдан кейин мамлакатни тарк этган юз минглаб кубаликлар асосан АҚШда жуда катта норозилик тадбирлари ўтказганлар. Фидель Кастро режими уларга қайирилиб ҳам қарамади ва ҳозиргача ҳаётини давом эттирмоқда.

Айнан шундай норозолик пикет-митингларини Саддам Ҳусайин режимидан қочган ироқликлар ва аятоллоҳлар режимидан қочган эронликлар уюштирдилар. Ироқни АҚШ босиб олмагунча Саддам Ҳусайиннинг тахти ҳатто қимирламади, аятоллоҳларники ҳам қимирламайди.

Ўзбекистондаги режим ҳам ўшаларга ўхшаган. Аммо, ҳозир 21 аср, замон ўзгарди, ҳатто диктаторликлар ичида туриб диктатурага қарши кенг кўламли кураш олиб бориш мумкин.

Шулардан келиб чиқиб, Сизга маслаҳат берамиз. Элчилик олдида пикет ўтказишнинг ҳеч қандай фойдаси йўқ. Шу пикетга бориш учун кетадиган йўл ҳаражатларини тўпланг, Ўзбекистон ичида демократиянинг ғалабаси учун курашаётган мардларга ёрдам сифатида юборинг. Уларнинг ҳар бир ҳаракати режимнинг оёғига болта уриш бўлади. Кўпроқ ёрдам беринг, кўпроқ болта урилади.