01 August 2012
17:30 -
Украинада рус тили феълан иккинчи давлат тили бўлди, олдинда парламент сайловлари
Шу йил 3 июлда Украина параменти Олий Рада “Давлатнинг тил сиёсати принциплари” номли қонунни қабул қилгач, бу мамлакатда катта сиёсий кризис бошланди. Қонун қабул қилинаётган дақиқаларда Президент Виктор Янукович ҳузурида бўлгани учун бу қонуннинг қабул қилинишидан хабарсиз қолганини иддао қилаётган парламент спикери Владимир Литвин уни имзолашдан бош тортиб, истеъфога чиқди. Аллақачон тарқалиб кетган мухолифатчи-зарғалдоқчилар шу баҳонада бирлашиш йўлига тушдилар.
Аммо, Олий Рада Владимир Литвиннинг истеъфосини қабул қилмади, у ўз лавозимида қолишга рози бўлди ва кеча ўша жанжалли тил қонунини ниҳоят имзолади. Мухолифатнинг фикрича, бу қонун рус тилини феълан иккинчи давлат тилига айлантиради. Бу қонунга кўра, бирон-бир маъмурий ҳудуд аҳолисининг 10 фоизидан кўпроғи давлат тилидан бошқа тилда гапирадиганлар бўлса, бу тил шу ҳудуда расмий қоғозларда ишлатилиш ҳаққига эга. Руслар сал кам ҳамма маъмурий ҳудудларда 10 фоиздан кўп бўлганлари учун, рус тили феълан иккинчи давлат тилига айланади.
Бунинг устига, Украинада кузда бўладиган парламент сайловлари муносабати билан сайловолди кампанияси бошланди. Мухолифатчи-зарғалдоқчиларнинг кўпчилиги собиқ Бош вазир, ҳозир қамоқда бўлган Юлия Тимошенконинг атрофида бирлашмоқда. Аммо, собиқ Президент Виктор Юшченконинг “Бизнинг Украина” Партияси унга кирмоқчи эмас.
Сайловолди кампаниясининг марказида тил ҳақидаги қонуннинг тақдири туриши – бу кампанияни ўта жанжалли қилиши ҳозирданоқ кўриниб турибди.