31 July 2012
05:54 - Ташқи Сиёий Фаолият Концепцияси қабул қилинмоқчи, ундан кейин юрт ташқарисидаги ўзбекларни бемалол қирғин қилавериш мумкин
Ислом Карим Олий Мажлисга “Ўзбекистон Республикасининг Ташқи Сиёсий Фаолият Концепциясини тасдиқлаш ҳақида” номли қонун лойиҳасини киритибди, депутаталар уни кеча партиявий фракцияларнинг мажлисида кўришга бошлашибди. Қонун лойиҳаси энди Қонунчилик Палатасининг умумий мажлисида кўрилади.

Бу ҳақидаги хабарларда айтилишича, қонун лойиҳасида “Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий фаолиятининг асосий мақсади - миллий манфаатларнинг приоритетига асосланган ҳолда - давлат мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, мамлакатнинг халқаро саҳнадаги ролини ошириш, ривожланган демократик давлатлар қаторида жой олиш, Ўзбекистон атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва яхши қўшничилик майдони” яратиш каби умумий сўзлар бор.

Шу сўзлардан ҳам кўриш мумкинки, қўшни мамлакатлардан бирида, 2 йил аввал Қирғизистон жанубида бўлгани каби, ўзбекларни қирғин қилиш бошланса, Ўзбекистон воқеаларни “хавфсизлик, барқарорлик ва яхши қўшничилик” девори орқасидан тамоша қилиб тураверади. Ислом Каримнинг бундай қонун қабул қилдиришдан мақсади - ўзининг ўзбек миллатига нисбатан олиб бораётган хоинлик сиёсатини оқлашга интилишдир.

Ўзбекистонда ҳокимиятга ўзбекпарвар кучлар келиши билан бундай концепция бекор қилиниши шубҳасиз.