28 July 2012
22:20 - Ўзбекнинг юбкали Остап Бендери Бразилия йўлида
Маълумки, 2003 йилда “Бирлик” халқ ҳаракати ҳамманини ҳайрон қолдириб, ўн йиллик сустликдан сўнгра Тошкентда Қурултойини ўтказгач, мухолифатга йўл очилди деб ўйлаган турли авантюристлар саҳнага чиқишга бошлашди. Ильф ва Петровнинг машҳур романида жуда чиройли қилиб кўрсатиланидек, мамлакатда сиёсий ва иқтисодий барқарорлик бўлмаган, жойларда ҳали ҳокимият мустаҳкамланишга улгурмаган пайтда, бундай вазиятдан фойдаланиб, турли йўллар билан пул қилиб юрадиган Остап Бендерлар пайдо бўлади..

2003-2005 йиллари опа-сингил Нигора ва Нодира Ҳидоятовалар, Марат Зоҳидов, Санжар Умаров кабилар айнан ўзбекнинг Остап Бендерлари эди. Сиёсатшунослик саҳнасида ҳам шундай Остап Бендерлар бор. Мана уларнинг баъзилари - Баҳодир Мусаев, Камолиддин Роббимов.

Ҳамма билса керак, Остап Бендернинг мақсади ўзи афсонавий деб ҳисоблайдиган Рио-де-Женейрого етиб олиш ва у ерда яна ҳам катта ўғриликларда иштирок этиш эди.

Шу йўлдан Нигора Ҳидоятова ҳам кетибди. Қирғизистондан юритиладиган CA-News агентлиги Озодлик радиосига асосланиб хабар беришича, нимадан иборат эканлиги ҳам айтилмаган (!!) иш ўйича 15 марта сўроқ қилинган бу аёл қамалиш хавфи остида Ўзбекистонни тарк этибди, ҳозир қайси мамлакатда эканлигини ҳам, қаерга кетаётганини ҳам яширибди.

Қаёққа ҳам кетарди. Остап Бендерларнинг нишони - Рио-де-Женейро.

Дарвоқе, CA-News агентлиги Нигоранинг отаси Гога Хидоятов ва унинг ота-онаси - Ўзбекнинг машҳур артистлари Аброр Ҳидоятов ва Сора Эшонтўраеваларни ҳам тилга олади. Тўғрироғи, Нигора шундай улуғларнинг авлоди эканлигини урғулайди. Аслида, Нигора Аброр Ҳидоятов ва Сора Эшонтўраева каби улуғларимизни исмига лой чапламоқда, холос.

Аммо, Нигора - собиқ Компартия тарихидан профессор бўлган Гога Хидоятовнинг ҳақиқий қизи, унинг ишини бошқачароқ услубда давом эттираётган нопок аёлдир. Нимага дейсизми?

Опа-сингил Ҳидоятовалар, кейинчалик уларга қўшилган Санжар Умаров Ўзбек демократик мухолифатининг обрўсини тушириш билан шуғулланадилар. У опа-сингилларнинг отаси ҳам айнан шундай вазифани Совет замонда бажарар эди.

Ҳа, айнан Гога Хидоятов “Бирлик” тузилган йиллари у ҳукуматнинг топшириғи билан ҳамма ерда “Бирлик”ка қарши уюштирилган пропагандик тадбирларда иштирок этар, “Бирлик” улуғ Ленин асас солган Коммунистик Партияга қарши курашаётганини урғулаб, Компартиядан бошқа нарса билмайдиган содда ўзбекларни алдаб юришда мавжуд режимга ёрдам берар эди.

Агар энди у одам бўлиб қолган бўлса, авваламбор, ўша ишлари учун Ўзбекдан кечрим сўраши шарт. Ўзбек унинг кечирадими ёки йўқми, бошқа масала.