27 July 2012
19:27 -
АҚШда Эронга қарши ишлатилиши мумкин бўлган конвенциал бомба ҳозир
Табиий, бу бомба ишлатишга тайёр эканлигини эълон қилган Америка Ҳаво Кучлари қўмондони Майкл Донлей уни Эронга қарши ишлатилиши ҳақида ҳеч нарса гапирмаган. Аммо, АҚШ тарафи Эрон ва Шиолий Кореяда ер остида катта чуқурликда қурилаётган ядровий объектларни йўқ қилоладиган бомба тайёрланаётгани ҳақида аввалдан хабарлар сиздирган эди. Демак, ҳозир шу бомба ҳақида гап кетмоққда.
Туркияда чиқадиган “Миллиёт” газетаси тарқатган Майкл Донлейнинг гапларига кўра, бу бомба 70 метргача чуқурликка кириб боролади ва ўша ерда портлайди. Ичида 2 тонна портлатувчи модда бўлган бомбанининг оғирлиги аввалги ер тешувчи бомбалардан 6 марта оғир ва уни тайёрлаш учун 300 млн доллар пул сарфланган.
“Конвенциал” сўзи “конкрет бир нарсага мўлжалланган” маънода ишлатилишини назарда тутсак, бу бомбанинг конвенциаллиги - ер остида чуқур жойлашган нишонларни уришга мўлжаллангани бўлса кеарк.