26 July 2012
05:39 - Ўзбек масхарабозларининг юрт ташқарисидаги масхарабозлиги давом этмоқда: ЎИҲХЖ ЎХҲдан чиқибди
Ўзини ЎИҲХЖ – Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти деб айтаётган ташкилот бир маҳаллар ҳозирда марҳум Абдуманноб Пўлат тарафидан тузиилган ва ўз вақтида афсонавий ташкилотга айланган Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиянинг(ЎИҲЖ) қолдиғидир.

ЎИҲЖ аввал Абдуманноб Пўлат, кейинчалик Толиб Ёқуб раислигида жаҳонга танилишининг ягона сабаби – унинг орқасида қудратли куч, “Бирлик” тургани эди. Кейинчалик Толиб Ёқуб ҳуқуқ ҳимоячилигидаги оддий ўғрига айланди, “Бирлик” унга қўл силтади, минг афсуски, ЎИҲЖ шу билан битди. Энди бир-иккита масхарабоз уни бордек қилиб кўрсатишга уриниши, уни ҳатто халқаро ташкилот деб эълон қилишга ҳаракат қилиши - масхарабозлар учун оддий нарса.

Бугун “Ҳаракат” хатқутисига Толиб Ёқубнинг “ЎИҲХЖ ЎХҲдан чиқди” деган маънодаги баёноти келиб тушди. ЎХҲ – Ўзбекистон Халқ Ҳаракати бўлса керак.

Қаранг, қозоздагина бор бўлган ЎИҲХЖ, худди ўзи каби қоғозда бўлган ЎХҲга аъзо бўлибди, энди ундан чиқишга ҳам улгурибди.

Остап Бендерга ўхшатиб: “Жаноблар, масхарабозлик давом этаверади”, деб ҳайқириш керкмасми?