26 July 2012
03:57 - Туркия: Ифторлик баҳона, митинг ғанимат
Истанбулнинг Буюкчекмеча туман ҳокими, ҳокимиятдаги Адолат ва Тикланиш Партиясининг вакили Ҳасан Оқкун бугун халққа ифторлик берибди, аммо ифторлик митингга айланиб кетибди.

Маълум бўлишича, шу тумандаги бир неча маҳалла аҳолиси уларга яқин ерда қурилган асфальт заводини бекитишни талаб қилишар экан. Маълум муддат илгри ҳоким бу атрофга заҳар сочадиган бу заводнинг ишини тўхтатиш ҳақида қарор чиқаришга мажбур бўлиб, уни муҳрлатибди ҳам. Аммо, Рамазондан бир неча кун илгари заводга вақтинчаишлашга рухсат берибди.

Ифторлик шу завод масаласида норозилик митингига айланиб кетгач, бечора ҳоким жаҳл устида бўлса керак, шу атрофдаги қайсидир муҳим йўлни тузатиш учун асфальт кераклигини, бундан ҳукумат ҳам хабардорлигини айтиб туриб, нима қилсангиз қилаверинг, аммо завод сентябргача ишлайди, сизга лаънат бўлсин, деворипти.

Табиий, бундай жанжал дарҳол оммавий ахборот воситалари таарфидан ҳаммага маълум қилинди.

Давлат исломий бўлиши керак дейдиганларга бу воқеа катта дарс бўлиши керак. Давлат бор экан, унинг ишида камчиликлар бор. 21 асрда одамлар сиёсий фаоллашиб, электрон воситалардан фойдаланишга ўрганишган бир пайтда, ифтор бераётганлар давлат мулозимлари бўлса, ифторлик митингга айланиб кетаверади, натижада динимизнинг обрўси тушаверади. Диннинг обрўсини сақлаб қолишнинг ягона йўли – уни давлатдан айириш ва дунёвий давлат қуришдир. Бунинг учун Исломда ислоҳотлар ўтказилиши шарт.