21 July 2012
04:45 - Тошкентга АҚШнинг яна бир делегацияси келди
Бугун келган делегацияга АҚШ Миллий Хавфсизлик Кенгашининг Россия ва Евроосиё мамлакатлари бўйича катта директори Элис Уэлс бошчилик қилмоқда. Расмий хабарларда баён қилинишича, делегация Ўзбекистон ҳукумати билан қатор соҳаларда музокаралар олиб боради.

Мухбиримизнинг таъкидича, делегациянинг ташрифи доирасида фуқаролик жамият вакиллари билан ҳам учрашувлар кўзда тутилган. АҚШ элчисининг Тошкентдаги резеденциясида ўтадиган учрашувга Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят ҳам боради.