16 July 2012
17:04 -
Майкл Андерсоннинг “Ўзбекистонда қирғин” фильми тарқатилмоқда

Фильм давомида Буюкбританиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Грег Мюррей, ҳозир 53-54 лақаби билан танилган миллат хоини Салой Мадимин, ўша хоиннинг кетидан югуриб юрган ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибой ва бошқаларнинг комментарийлари берилади. Ўзбекларнинг Европа шаҳарларида ўтказилган пикетларидан лавҳалар ҳам кўрсатилади.
Ислом Каримнинг режими қандай қонхўр эканлигини ҳамма билади. Демак, бу фильмда ҳеч қандай янгилик йўқ. Бу фильмни кўргандан кейин, агар кўрсалар, Европа ва АҚШ лидерлари уялиб кетиб, Ислом Каримга муносабатларини ўзгартирадилар деб ўйлаш, аҳмоқлик бўларди.
Саддам Ҳусайин замонида Ироқда бўлган, ҳозир Куба ва Жанубий Кореяда давом этаётган диктаторликларнинг мисоли кўрсатмоқдаки, жаҳон ҳамжамиятининг мустақил давлатлардаги диктаторликларга ҳеч қандай таъсир кўрсатолмайди. Диктаторларга қарши кураш юрт ичкарисида олиб борилиши керак. Ташқаридагиларнинг ичкаридагиларга моддий ёрдам беришдан бошқа ҳеч қандай имкониятлари йўқ.
Майкл Андерсен ҳеч кимга керак бўлмаган шу фильмни монтаж қилиш учун топган маблағларини, юрт ташқарисида фойдасиз тадбирлар ўтказиб юрган ўзбек мухолифатbнинг аҳмоқ намоёндолари кераксиз тадбирларга кетаётган маблағни Ўзбекистон ичида қаҳрамонларча фаолият олиб бораётган демократларга юборишса, фойдали бўларди.
Бугун Ўзбекистон ичида мавжуд режимга қарши кураш олиб бориш мумкин. Кураш кўзга кўринарли натижалар бермаётганининг сабабларини мухолифатнинг ўзидан қидириш керак. Салой Мадамин каби сотқинларни, ичимиздан чиқаётган турли хоин ва ҳаромийларни йўқ қилиш ҳам демократларнинг вазифаларидан бири бўлиши керак.