16 July 2012
12:48 - Ағдарилган диктаторларнинг бойлиги Канадада ҳам бор экан, ҳали ағдарилмаганларникичи?
Канаданинг расмий хабар агентлиги The Canadian Press мамлакат полициясидан олинган маълумотларга асосланиб билдиришича, йиқитилган Ливия, Тунис ва Миср диктаторлари, ҳали йиқтилмаган, аммо йиқитилаётган Сурия диктатори ва уларнинг яқинларига оид умумий қиймати 4,3 млрд доллар бўлган бойлик (банкларда пул ва мулклар) Канадада борлиги аниқланган.

Канада ташқи ишлар вазирлиги бу бойликлар халқаро қонун-қоидалар доирасида йиқитилган диктаторларнинг давлатларига қайтариб берилаётанини ҳам айтибди.

Бу воқеа Ислом Карим каби ҳали йиқитилмаган бошқа диктаторларга дарс бўлиши керак. Бойликлар бирибир вақти келиб, халқаро қонун ва қоидаларга кўра, халққа қайтарилар эканми, яхшиси ҳозироқ диктаторларнинг ўзи ва яқинлари уларни халққа қайтарсалар яхши бўларди.