14 July 2012
06:22 -
Dow Jones ҳали ҳам нимадандир саросимада

Нью-Йорк фондлар бозорининг кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси барқарорликка келолмаётганинг сабабини Reuters агантлигидагилар яна еврозонанинг аҳволи билан изоҳлашдан уялишди, шекилли, Хитойни эслаб қолишибди. Нима эмиш, Хитой иқтисодининг ўсиши хусусидаги хавотирликлар камайибди, бу нарса АҚШ иқтисодини рағбатлантирибди.
Хуллас, бу мисол ҳам дунё иқтисодининг глобаллашаётгани, ҳеч бир давлат, ҳатто АҚШ ҳам, глобал жараёнлардан беркиниб ололмаслигини кўрсатмоқда. Ўзбекистон каби давлатларнинг раҳбарлари усталик билан жаҳон молиявий-иқтисодий кризисини четлаб ўтолганлари ҳақидаги гаплари ғирт ёлғон эканлигини ҳам шундан тушунса бўлаверади.