13 July 2012
00:06 -
Асакада 5 нафар валютафуруш ака-ука ҳибсга олинди
Бош прокуратура томонидан бугун тарқатилган хабарда Андижон вилоятининг Асака туманида Абдуқаҳҳор, Бахтиёр, Абдуманноб, Абдусалов, Абдупаттох Насриддиновлар валютафурушликда айланиб, ҳибсга олингани айтилади. Улар Асака буюм бозорида фуқаро Н. Эргашеванинг 1200 АҚШ долларини алмаштириб бераётганида қўлга олинган. Ака-укалардан далилий ашё сифатида 65 минг АҚШ доллари, 43 минг ўрис рубли, 4700 қозоқ тангаси ва 52 миллион сўм миқдоридаги миллий валютамиз олинган.
Саррофлар устидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бормоқда, дейилади Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати тарқатган хабарда.
Саррофлар устидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бормоқда, дейилади Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати тарқатган хабарда.