11 July 2012
22:58 -
Бу йил Тошкент трамвайи 100 ёшга киради

Тошкентда биринчи трамвай йўли қуриш ғояси 1986 йили пайдо бўлган. Ўшанда “Ташкентский трамвай” жамияти яратилган ва Бельгиянинг “Сосьете женераль де Бельжик” ширкати билан биргаликда биринчи темир йўлларни қуриш бошланган. Отлар билан тортиладиган пассажир вагонларни русчасига “конка” дейишарди. Биринчи конка 1901 йили йўловчи ташишга бошлаган.
Ҳозир Тошкентда 6 трамвай линияси ишлайди, трамвай йўлларининг умумий узунлиги 82 км. Бир йилда Тошкентнинг ҳамма транспорт воситалари 1,8 млн йўловчи ташийди. Уларнинг 3 фоизигина трамвайлар билан. Йўловчиларнинг 70% дан кўпоғи автобуслар, 14% - микроавтобуслар, 12% - метро билан ташилади.
Минг афсуски, дейилмайди Ўзбекистонда тарқатилаётган хабарларда, Тошкентда трамвай системасини яратиш ишининг бошида улуғ Президентимиз Ислом Карим туролмаган. Чунки, у киши ҳали туғилмаганди.