07 July 2012
03:07 - Андижонлик полвон аёл тош кўтариш бўйича чемпион бўлди
Германияда ўтган жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Муҳтарама Алиева 60 килограмм вазн тоифасида 16 килограммли тошни 50 марта кўтариб жаҳонда тенгсизлигини намойиш қилди. Учинчи бор жаҳон чемпиони номига сазовор бўлган андижонлик бу аёл: “Мусобақага жиддий тайёргарлик кўрганим, тажриба ва маҳоратимни ошириш борасида астойдил иш олиб борганим навбатдаги чемпионликни қўлга киритиш имконини берди. Ушбу ғалабамни Ватанимиз мустақиллигининг 21 йиллигига бағишлайман” деди.