07 July 2012
02:30 -
Обид қорига суиқасд қилган шахс швед полициясига маълум
Аммо Швеция прокурори Кристер Питерсен Ўзбекистон фуқароси бўлган 34 яшар бу шахснинг исми-шарифини бугунги ўтказилган пресс-конференцияда эълон қилмади. Прокурорнинг айтишича, у яшаган меҳмонхоналар, ижарага олган автомобиллар ва қурол аниқланган. Прокурорда унинг исми-ширифи, расми бор. Унга суиқасдда кўмаклашган ҳамюртларимиз Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминовага нисбатан расман айбловлар эълон қилингани конференцияда маълум бўлди.
“Бугун Швеция қонунларига кўра, суд тергови олдидан ўтказилган дастлабки суриштирув материалларини судга тақдим қилдим. Бу материаллар асосида айбловларни ҳам эълон қилдим. Ўзбекистон фуқаролари Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминовага суиқасдга уринишда ёрдамлашганлик айбловини қўйдим. Бу иш бўйича суд мажлиси келаси ҳафта пайшанба куни (12 июл) бошланади” деди швед прокурори.
Обидхон қори Назаров шу йилнинг 22 февралида Швециянинг Стромшунд шаҳарчасидаотиб кетилган ва бошидан жароҳатланган эди. У ҳамон Швециянинг Умио шаҳридаги клиникада ҳушсиз ётибди.