06 July 2012
15:47 -
Сибел Юресин исмли аёл Ислом тарафдорими ёки жинсий бузуқлик?

Истанбулда жамоатчилик фаолияти билан танилган, бир қатор туман ҳокимликларида оила масалалари бўйича маслаҳатчи ҳам бўлгани айтилаётган Сибел Юресин исмли аёл аввалари ёзилган мақолаларида эркакалар учун кўп хотинлик ҳаққи берилиши керакалигини ёзган экан, аммо у бу фикрларини телевидениедаги эшиттиришда ҳам такрорлаши нафақат Туркия, балки, бошқа мамлакатларда ҳам қизиқиш уйғотди.
Сибел Юресин ўз фикрини Исломда кўп хотинликка рухсат берилгани билан эмас, инсоннинг табиати билан асослашга интилса ҳам, кўпчилик уни аслида исломчилик қилаётганини гапирмоқда.
Бу аёлга кўра, ҳамма эркаклар шундоқ ҳам хотинларини алдаб, бошқа аёллар билан яшайдилар. Пули бор, бир неча хотинни боқа оладиган, жинсий қобилияти кучли бўлган эркакаларга бир неча хотинли бўлиш ҳуқуқ берилиши керак.
34 ёшли бу аёл шундай дейишгача борибди: “Мен эримга иккинчи хотин сифатида ўз дугонамни таклиф қилдим, улар кўришдилар, аммо эримга у ёқмади”.
“Хотинлар ҳам кўп эрлик бўлишни истасалар нима дейсиз?” деган саволга Сибел Юресин шундай жавоб беради: “Бўлмайди. Бу динимизга кўра ҳаромдир”. Кўриниб турибдики, бу аёл аслида Исломнинг кўп хотинликка рухсат беришини оқлаш ҳаракатида. Акс ҳолда у – пули бор, бир неча эркакни боқа оладиган ва жинсий қобилияти кучли бўлган аёлларнинг кўп эрлик бўлиш ҳаққини ҳам ҳимоя қилган бўларди.