04 July 2012
04:27 -
Гуржистонда янги Бош вазир - Вано Мерабишвили, Михаил Саакашвилининг ворисими?
Шу кунларда Президент Михаил Саакашвили томонидан Бош вазир этиб тайинланган Вано Мерабишвилини ҳали мамлакат парламенти тасдиқлаши керак. Парламентда Саакашвилининг тарафдорлари кўпчилик бўлган сабабли, ҳеч ким Вано Мерабишвилининг номзоди тасдиқланишига шубҳа билдирмаяпти.
1968 йили туғилган Вано Мерабишвили Гуржистон Политехника Институтини тамомлагач, турли олий ўқув юртларида ишлаган, 1999-2003 йиллари мамлакат парламентининг аъзоси, 2002 йилдан бери ҳозир ҳокимиятда бўлган Бирлашган Миллий Ҳаракат Партиясининг Бош котибидир. У Михаил Саакашвилининг одами, турли йилларда Хавфсизлик Кенгаши, Миллий Хавфсизлик Хизмати ва Ички Ишлар Вазирлигига раҳбарлик қилди. Вано Мерабишвили Ички Ишлар Вазирлигини ислоҳот қилиб, порахўрлик ва коррупцияни йўқотгани билан дунёга машҳур бўлди.
Яқинда Михаил Саакашвилининг иккинчи ва охирги президентлик муддати битади. Вано Мерабишвилининг Бош вазир этиб тайинланиши – уни Михаил Саакашвилининг ўрнига тайёрлашмоқдами, деган савол ўйғотиши табиийдир.