29 June 2012
00:29 -
“Бирлик” ва “Эзгулик” фаоллари Исроилжон Холдор хонадонида бўлишди

Хонадон вакилларининг айтишича, Исроил Холдоровга сўнгги марта қамоқхона нозирларининг буйруғини бажармаслик айби қўйилган. Яъни, Навоийдаги 29-сонли қамоқхона нозирлари мухолифатчига ўта оғир буюмни кўтаришни буюрган ва Холдоров ўзида умуртқа чурраси (грижа) борлигини айтиб, кўтаришдан бош тортган. Шу баҳона бўлиб, ҳукумат ўзининг сиёсий мақсадини суд орқали қонунлаштирган кўринади.