27 June 2012
06:23 -
Кельн суди суннатни жиноятга тенглаштирди

Бу немисларнинг суд системасида диний одатни жиноятга чиқарувчи биринчи ҳол экан. Энди болани суннат қилиш тан жароҳати етказишга тенглаштирилган.
Суннат мусулмонлар ва иудейлар тарафидан қилинадиган мажбурий амалиётдир. Аммо бу икки дин вакиллари ҳозирча суднинг қарорига муносабат билдиришмаган, суд қарорини яхшилаб ўрганиш лозимлигини гапиришган, холос. Лекин улар охир-оқибат Конституцион Судга мурожаат қилсалар керак, деб тахмин қилинмоқда.