26 June 2012
21:14 -
Мухолифатчи Исроил Холдоровнинг жазо муддатига яна уч йил қўшилди (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №20, 20.06.2012)
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/29-колония (Навоий шаҳри)да жазо муддатини ўтаётган “Эрк” партиясининг Андижон вилояти бўлими собиқ раиси Исроил Холдоровнинг жазо муддатига яна уч йил қўшиб берилди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 221-моддаси (Жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик) билан жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди ҳукми билан жазога тортилган Исроил Холдоровнинг соғлиғи ёмонлиги борасида жамиятимизнинг Андижон вилояти бўлими фаоллари маълум қилди.
Исроил Холдоров 2007 йилнинг 19 февралида жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти судининг ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) 216-моддаси (Жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш), 223-моддаси (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) ҳамда 2441-моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш) билан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
Андижон вилоят ИИБ тергов бошқармаси томонидан олиб борилган 401-2004-1336-сонли жиноят иши материлларига кўра, 18.10.2005 йилда фуқаро И.Холдоровнинг яшаш уйида тинтув ўтказилиб, 86 турдаги гўё Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат тузумини конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга ҳамда Ўзбекистондаги вазиятни берқарорлаштирувчи фикрлар мавжуд бўлган китоб, варақалар ва рисолалар аниқланиб олинган. Шу сабабли 02.11.2005 йилда унга нисбатан сиртдан Ўзбекистон Республикаси 159-моддаси 1-қисми билан айб эълон қилиниб, қидирув эълон қилинган. 2006 йил 7 сентябрь куни И.Холдоров Ўзбекистон Республикаси МХХнинг Андижон вилояти бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, ўзини топширган. Сўнгра Андижон воқеалари иштирокчиси сифатида айбланган 62 яшар Исроил Холдоров узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти мухолифат фаоли Исроил Холдоровнинг жазо муддатига уч йил қўшиб берилишининг унинг сиёсий қарашларига бўлган муносабат сифатида баҳолаб, юқори инстанция судларини бундай адолатсиз ҳукмни бекор қилишга чақиради. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Ижроия Кодекси талабларига мувофиқ, Исроил Холдоровнинг кексалиги, саломатлиги ёмонлиги ва жазони ўташга қодир эмаслигини инобатга олиб, уни озодликка чиқариш лозим, деб ҳисоблайди.
“Ҳаракат” хатқутисидан: Исроил Холдоров “Бирлик”нинг Андижон вилояти Андижон тумани ташкилотининг раиси бўлган. У бошқа бир бирликчи, ҳозир “Бирлик” Партияси Андижон вилоят ташкилоти раисининг вазифасини бажарувчи Мусажон Бобожон билан биргаликда ўқитувчиларнинг мустақил профсоюз ташкилотини тузиш борасида катта ишлар ҳам қилган эди.
Аммо, у кейинчалик ўз ташкилоти ва Ҳаракат раҳбариятини ҳам огоҳлантирмадан, ҳеч қандай мажлиссиз “Эрк” партияси Андижон вилоят ташкилотининг раиси деб эълон қилинган. Аммо, “Эрк”га ўтгандан кейин биронта фаолият кўрсатгани маълум эмас, унга қўйилаётган ҳамма айблар уйдирма. У бечора юрт ташқарисида террор ишларини тайёрлаш билан овора бўлган “Эрк” раҳбарлари фаолиятининг қурбонидир, холос. Шу сабабли, унинг озод қилиниши – адолатнинг тантанаси бўларди. Қолаверса, сабабсиз ташкилот ўзгартиришлар ҳеч қачон миллат фойдасига хизмат қилмаган. Булар ҳаммага ибрат бўлиши керак.