23 June 2012
12:44 -
Dow Jones индекси бу ҳафта ўсмади, аксинча, бироз чўкди
Май ойининг бошидан бери тушиб бораётган Dow Jones жорийдаги ҳафтадан олдин кетма-кет икки ҳафта ўсиб, унинг қиймати 12767 га чиққанини ўтган шанба куни хабар қиларкан, психологик муҳим бўлган 13 минглик тўсиқ шу ҳафтада ошилиши мумкинлигини ёзган эдик. Юнонистондаги сайлов натижалари ва ЕИнинг таклифларини қабул қиладиган ҳукуматнинг тузилиши тахминимизга бўлган ишончни яна-да орттирди.
Аммо, воқеалар бошқача кетди. Тушиш-чиқишлардан иборат бўлган бу ҳафтанинг умумий натижасига кўра, Dow Jones 126 поғана тушди, энди унинг қиймати 12641 га тенг.
Кеча Франция, Италия ва Испаниянинг Европани кризисдан чиқариш учун 130 млрд евро($156 млрд) ажратиш ҳақидаги таклифини аввал қаршилик қилиб келаётган Германия Бош вазири Ангела Маркел ҳам қабул қилди. Бу янгилик Dow Jones индексининг ўсиши учун яхши стимул бўлиши мумкин.