23 June 2012
04:10 - АҚШ ҳарбийлари Афғонистонга юртимиз ҳудудидан ўтади
Бугун қатор маҳаллий нашрлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон-АҚШ ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистон ҳудуди орқали юклар ва ходимларнинг ҳаво транзити тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонун кўришга бошлагани ҳақида ёзди. АҚШнинг Афғонистондаги хавфсизлик, барқарорликни таъминлаш ва тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган қонунни “Адолат” Ўзбекистон социал-демократик партияси тақдим этган.

Партия тарқатган маълумотларда Ўзбекистон ва АҚШ ушбу битимни 2012 йил 28 мартда имзолагани ва уни депутатлар эътиборига Парламентнинг Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича қўмитаси раиси Қодир Жўраев ўқиб эшиттиргани айилади.

Табиий, ҳукумат тарфидан имзоланган ҳужжатлар парламентга ҳукумат вакили тарафидан тақдим этилиши лозим. Бу вазифа нима учун “Адолат” партиясига топширилгани ҳақидаги саволга ҳали жавоб йўқ.